Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Ҳиндистон Республикаси Президенти Драупади Мурмуга ҳамдардлик мактуби йўллади
Бугун Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Ҳиндистон Республикаси Президенти Драупади Мурмуга ҳамдардлик мактуби йўллади, унда шундай дейилган:
“Олижоҳ хоним,
Ҳиндистон Республикасининг Гужарат штатида кўприкнинг қулаши оқибатида кўплаб фуқаролар ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани ҳақидаги фожиали хабар бизни чуқур қайғуга солди.
Шу муносабат билан Сизга ҳамда марҳумларнинг яқинларига самимий ҳамдардлик билдираман, барча жароҳатланганларга тўлиқ соғайиб кетишини тилайман”.