Миллат пешвоси Эмомали Раҳмоннинг Хатлон вилоятига амалий ташрифи бошланди
1 ноябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Хатлон вилоятининг Қубодиён ноҳиясида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишиш мақсадида 1-ноябр куни ташриф буюрди.
Аввало, Миллат пешвоси Эмомали Раҳмон Қубодиён нохиси Утақара Назаров номидаги қишлоқда жойлашган 11-умумий ўрта таълим муассасасининг қўшимча биносини очди.
Мактабнинг қўшимча биноси икки қаватдан иборат бўлиб, икки сменада 620 ўринга мўлжалланган 11 та ўқув хонаси, ўқитувчилар учун иш хоналари мавжуд.
Маҳаллий тадбиркор Фарҳод Зиёев ҳиссаси билан аввалги вайронага айланган бино ўрнида янги қўшимча бино қурилди.
Миллат пешвоси Эмомали Раҳмон замонавий шароитлардан фойдаланиб, ўқитувчиларни таълим ва тарбия сифатини ошириш, ўқувчилар онгида ватанпарварлик туйғуларини уйғотиш, халқимиз тарихи ва цивилизациясига эҳтиром кўрсатишга йўналтирди.
Янги мактаб биноси очилиши ва ўқитувчилар билан суҳбатдан сўнг Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон мактабгача таълим муассасаси қурилишига тамал тошини қўйди.
Янги ўқув биноси 3 қаватдан иборат бўлиб, 150 ўринга мўлжалланган. Режага кўра, тўлиқ таълим инфратузилмаси ва бошқа ёрдамчи иншоотларга эга янги бино қурилади.
Давлатимиз раҳбари мактабгача таълим муассасаси лойиҳаси билан танишар экан, мазкур муассасани ўз вақтида ва сифатли қуриш бўйича мутасаддиларга аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берди.