Давлатимиз раҳбари Эмомали Раҳмон Қубодиён ноҳиясидаги таълим бўлими биносини очди
1 ноябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси Тожикистон Республикаси Президенти, муҳтарам Эмомали Раҳмон Қубодиён ноҳиясига қилган амалий ташрифи доирасида ноҳия таълим бўлими биносига ташриф буюрди.
Бино уч қаватдан иборат бўлиб, 12 та офис, кутубхона, уч хонали меҳмонхона ва 90 ўринли мажлислар зали мавжуд.
2019-йилда Қубодиён ноҳияси таълим бўлими биносининг қурилиш ишлари бошланиб, сифатли ниҳоясига етказилди.
Ноҳия таълим бўлимида 28 нафар, жумладан, 8 нафар хотин-қиз меҳнат қилади.
Давлатимиз раҳбари янги маскандаги меҳнат шароитлари билан танишар экан, ноҳия халқ таълими ходимларига яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиш, таълим сифатини янада ошириш, навқирон авлодни ўзига хослик руҳида камол топтириш вазифасини қўйди.