Тайван соҳилларида юк кемаси чўкиб кетди
Панама байроғи остида сузаётган юк кемаси душанба куни кечқурун Тайван оролининг ғарбий соҳилида Чжанхуа шаҳри яқинида чўкиб кетган. Ҳалокат оқибатида 12 киши бедарак кетган, дейилмоқда Хитой Марказий телевидениеси тарқатган хабарда.
«Цемент ортган Панама кемаси асосий двигатели ишламай қолгани сабабли Чжанхуа яқинида чўкиб кетди. Кема бортида 17 нафар экипаж аъзоси бўлган, уларнинг беш нафари яқин орадан сузиб ўтаётган бошқа юк кемаси орқали қутқариб олинган, 12 киши бедарак кетган», – дейилади хабарда.
Воқеа жойига Тайван қўриқчи кемаси жўнатилган, у қидирув-қутқарув ишларини олиб боради, дейилади хабарда.