“Бохтар тиббиёт коллежи” нодавлат таълим муассасасининг қўшимча беш қаватли биноси очилди
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Бохтар шаҳрига қилган амалий ташрифи доирасида дастлаб “Бохтар тиббиёт коллежи” нодавлат таълим муассасасининг қўшимча ўқув, даволаш-профилактика корпуси ва талабалар турар жойини бориб кўрди ва очиб берди.
Замонавий талаблар инобатга олинган ҳолда қурилган муассасанинг янги биноси талабаларнинг илмий таълим олиши, яшаши, беморларни даволаши учун зарур шарт-шароитга эга бўлиб, 5 қават ва ертўладан иборат. Хусусан, мазкур муассасада 400 ўринли 25 та ўқув хонаси ташкил этилиб, ўқув хоналари замонавий ўқув жиҳозлари билан жиҳозланган.
Бинода фармацевтика ва ҳамширалик иши бўлимлари жойлашган бўлиб, унинг ичида 9 та алоҳида аудитория ташкил этилган бўлиб, бундай қулай имкониятлардан фойдаланган ҳолда коллежда таълим савияси ва сифати янада юксалади.
Ташриф чоғида муҳтарам юртбошимизга қўшимча бинода 2 та ахборот технологиялари ўқув хонаси қурилиб, уларга интернет тармоғига уланган 50 та замонавий компютер ўрнатилгани ҳақида маълумот берилди. Муассасада жами компютерлар сони 120 тага етказилиб, талабаларнинг замонавий технологиялардан фойдаланиши замон талабига мослаштирилди.