Бугун Душанбеда спортчиларнинг дўстлик фестивали бошланади

Бугун мамлакат пойтахтида “Гўзаллик, ақл ва куч спортдан” номли Душанбе шаҳри ёшлари ва спортчиларининг дўстлик фестивали очилади. Фестивал спортнинг 7 тури: миллий кураш, шахмат, стол тенниси, енгил атлетика, футбол, баскетбол, волейбол бўйича ўтказилади ва 13 ноябрга қадар давом этади. Унинг ёпилиш маросими 2022-йил 14-ноябрга режалаштирилган.
Душанбе шаҳар ёшлар ва спорт ишлари бошқармаси спорт бошқармаси директори Саиджалол Саидовнинг маълум қилишича, пойтахтимиз ёшлари ва спортчилари ўртасидаги дўстлик фестивали 2 босқичда – олий ўқув юртлари талабалари, ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари, касб-ҳунар таълими муассасалари талабалари ўртасида ўтказилади.
Биринчи босқич таълим муассасалари доирасида ўтказилиб, биринчи босқич ғолиблари иккинчи босқичда иштирок этади.
Мазкур фестивални ўтказишдан кўзланган мақсад, энг аввало, спорт иншоотлари, айниқса, спорт майдончалари ва болалар ўйинларидан самарали фойдаланиш, соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш мақсадида жойларда аҳоли ва ўсмирлар, талаба-ёшлар, офицер ва аскарлар иштирокида маърифий тадбирлар ўтказишдан иборат.