Душанбеда Тожикистон ва Германия ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
1 ноябр куни Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Шараф Шерализода Германия Федератив Республикасининг Душанбедаги элчиси Андреас Протманни қабул қилди.
Суҳбат чоғида икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо, иқтисодий, экологик ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистон Республикаси билан Германия Федератив Республикаси ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1992-йил 28-февралда тикланган.
Германия Федератив Республикасининг Тожикистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Андреас Протманн ҳисобланади.
Олий даражадаги икки томонлама ташрифлар Тожикистон ва Германия ўртасидаги кенг кўламли ҳамкорликка асос солди. 2003 ва 2011-йилларда Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг Германия Федератив Республикасига ташрифи икки томонлама сиёсий ва иқтисодий муносабатларни ривожлантиришга хизмат қилди.
Икки томонлама муносабатларнинг тартибга солувчи омили ҳар икки давлатнинг шартномавий-ҳуқуқий асосидир. Шу кунгача Тожикистон ва Германия ўртасида 42 та икки томонлама ҳужжат имзоланган. Шундан 31 таси ҳукуматлараро шартнома, 10 таси идоралараро шартнома ва 1 таси қўшма баёнотдир.