Молия вазирлигида қарзларни бошқаришнинг янги дастури ва молиявий таҳлил тизими муҳокама қилинди
17-28 октябр кунлари Тожикистон Республикаси Молия вазирлиги ва Швейцариянинг Тожикистондаги ҳамкорлик бюроси ўртасидаги ҳамкорлик доирасида Вазирликнинг давлат кредити ва давлат сармоялари бошқармаси ходимлари “Қарзни бошқаришнинг янги дастури ва молиявий таҳлил тизими” мавзусидаги тренингда иштирок этди.
Ушбу дастур Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг савдо ва тараққиёт бўйича конференцияси ташаббуси билан ишлаб чиқилган бўлиб, ташқи ва ички қарзлар, хусусий кредитлар, грантлар ва бошқаларни рўйхатга олиш, назорат қилиш ва таҳлил қилиш учун мўлжалланган.
Айтиш жоизки, янги қарзларни бошқариш дастури ва молиявий таҳлил тизими дунёнинг 74 давлатининг тегишли идораларида ўрнатилган бўлиб, айни пайтда дунёнинг 58 давлатидаги 84 та муассаса ушбу дастур билан ишламоқда.
Ўқув жараёни якунида Молия вазирлигининг давлат кредити ва давлат инвестицияларини жалб қилиш бошқармаси ходимлари ўқув жараёнида фаол иштирок этганликлари учун сертификатлар билан тақдирландилар.