Исфара шаҳрида чегарадаги можаролар натижасида вайрон бўлган уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш ишлари жадал давом этмоқда

Сўғд вилояти Исфара шаҳри аҳолисининг чегарадаги можаролар оқибатида вайрон бўлган уйларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари давом этмоқда.
Исфара шаҳрининг чегарадаги можаролар оқибатида вайрон бўлган 7 та маҳалла фуқаролар йиғинида қурилиш ишлари олиб борилмоқда, аҳолининг турар-жойлари жадал суръатлар билан қурилмоқда.
Яқинда Исфара шаҳар раиси Баҳоваддин Баҳодурзода мазкур ҳудудларда олиб борилаётган қурилиш ишларининг бориши билан танишиб, қурилиш ишларини қисқа муддатларда якунлаш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.
Эслатиб ўтамиз Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон топшириғига кўра, вайрон бўлган ва бузилган уйлар тўлиқ тайёр бўлиши ва аҳоли ноябр ойигача уйларига кириши мумкин.