Тожикистонлик спортчи Муллоражаб Халифаев кумуш медалга сазовор бўлди

“ Baku Grand Slam 2022” турнирининг биринчи кунида тожикистонлик спортчи Муллоражаб Халифаев дзюдо бўйича 66 килограмм вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритди.
Муллоражаб Халифаев ушбу медал сари йўлда Мексика, Венесуэла, Ўзбекистон, Сербия ва Муғулистон спортчилари устидан ғалаба қозонди.
Муллоражаб Халифаев сўнгги босқичда Молдова вакили – Денис Виеруга қарши жанг ўтказди. Мусобақа давомида ҳар икки спортчи ҳам фаол бўлиб, бир-бирларига осонлик билан устунлик қилишларига имкон бермади. Шу тариқа ушбу мусобақа тақдири ҳал бўлди. Мамлакатимиз курашчиси мусобақада кумуш медални қўлга киритди. 66 кг вазн тоифасида олтин медал молдовалик Денис Виеруга насиб этди.