Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг Миср Араб Республикасининг Шарм-уш-Шайх шаҳрига амалий ташрифи бошланди

6-ноябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон 2022-йилнинг 6-ноябр куни БМТ томонидан ташкил этилган анжуманда иштирок этиш мақсадида Миср Араб Республикасининг Шарм-уш-Шайх шаҳрига келди.
Шарм-уш-Шайх халқаро аэропортида мамлакат Президенти Эмомали Раҳмонни Миср Араб Республикасининг юқори мартабали вакиллари кутиб олди.