Давлат раҳбари Эмомали Раҳмон Ислом тараққиёт банки гуруҳи президенти Муҳаммад Сулаймон Ал-Жоссер билан учрашди

6 ноябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Миср Араб Республикасининг Шарм-уш-Шайх шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг иқлим ўзгариши бўйича Модель конвенцияси (КОП-27) иштирокчилари конференциясининг йигирма еттинчи сессияси Ислом тараққиёт банки гуруҳи президенти Муҳаммад Сулаймон Ал-Жоссер билан учрашди.
Учрашувда Тожикистон ва Ислом тараққиёт банки ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Мамлакат Президенти, муҳтарам Эмомали Раҳмон Ислом тараққиёт банки билан самарали ҳамкорлик даражасидан мамнунлигини билдириб, банкнинг Тожикистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишдаги ҳиссасини юқори баҳолади.
Учрашувда томонлар Тожикистоннинг таълим, соғлиқни сақлаш, энергетика, транспорт, ирригация ва бошқа устувор ижтимоий-иқтисодий соҳаларида қатор муҳим лойиҳаларни амалга оширишни муҳокама қилдилар.
Суҳбат чоғида Тожикистонда устувор лойиҳаларни молиялаштириш жараёнини давом эттириш ҳамда Тожикистон ва Ислом тараққиёт банки ўртасидаги Ҳамкорлик стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш зарур деб топилди.
Учрашувда, шунингдек, иқлим ўзгариши, табиий офатларнинг олдини олиш ва таъсирини камайтириш, пандемия инқирозидан кейин қайта қуриш тадбирларини молиялаштириш зарурати ва мамлакатимиз иқтисодиётига бошқа ташқи омиллар таъсирини камайтириш бўйича қўшма ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди.
Икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашнинг бошқа имкониятлари сифатида инфратузилмани ривожлантириш, энергетика соҳасидаги ҳамкорлик ва Тожикистоннинг гидроэнергетика ресурсларидан фойдаланишни молиялаштириш номланди.
Суҳбат якунида мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон Ислом тараққиёт банки гуруҳи президентини тегишли вақтда Тожикистонга ташриф буюришни таклиф қилди.