Тожикистон фермерлари 172 минг гектардан ортиқ майдонда кузги экиш ишларини олиб бормоқда
2023-йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун прогнозга кўра, мамлакатимиз фермерлари 172 минг 886 гектар майдонга кузги ва эртачи экинлар экишади.
Ўсимликшунослик бошқармаси маълумотларига кўра, 28-октябрга қадар республика фермерлари истиқболли кўрсаткичларнинг 38 фоизини бажарган.
Кузги экиш бош режасидан 157 минг 133 гектар донли экинлар, 15 минг 753 гектар ерни эртачи сабзавот экинлари ташкил этади.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг кўрсатма ва топшириқларидан келиб чиқиб, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, истеъмол бозорларида нархларни тартибга солиш ва экспорт ҳажмини ошириш мақсадида қишлоқ хўжалиги экинларини кузги ва эрта экиш истиқболларини кенгайтирмоқда.