Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатларнинг бир гуруҳ элчилари Тожикистонга ташриф буюрди

ЕХҲТга аъзо давлатларнинг Франция, Германия, Буюк Британия ва Америка Қўшма Штатларининг ЕХҲТдаги доимий вакилларидан иборат бир гуруҳ элчилари Марказий Осиёга ташрифи доирасида 5-ноябр куни Тожикистон Республикасига ташриф буюрди.
Меҳмонларни Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин қабул қилди.
Учрашувда томонлар ЕХҲТ масъулияти остидаги ҳудуддаги таҳдидлар юзасидан фикр алмашдилар.
С.Муҳриддин Тожикистон ЕХҲТ доирасидаги муносабатларни ривожлантириш ва ташкилот фаолиятининг уч йўналиши бўйича ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.