Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзода Бадахшонда бир қанча муҳим объектларни очди

Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода 6-ноябр куни Тоғли Бадахшон Мухтор вилоятига амалий ташрифи доирасида Дарваз ноҳияси Ширговади ҳудудидаги Кўлоб-Калайхумб автомобил йўли участкасида биринчи автомобил туннелини очди.
Маълум қилинишича, туннелдан фойдаланиш натижасида ушбу участкада йўлнинг йўналиши бир километрга қисқарган ва хавфсизроқ бўлган.
Мамлакат Бош вазири йўл-туннел қурилишини Давлат мустақиллигининг 35 йиллигига муносиб туҳфа, Бадахшондаги ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари кенгайиб бораётганидан далолат сифатида талқин этди.