Футзал бўйича Тожикистон терма жамоаси Россияга қарши ўртоқлик учрашувида 10:7 ҳисобида зафар қучди

Тожикистон футзал терма жамоаси Европа чемпионати кумуш медали совриндори – Россия футзал терма жамоасини 10:7 ҳисобида мағлуб этди.
7 ноябр куни Душанбе шаҳридаги Теннис саройи ва сув спорти мажмуасида футзал бўйича Тожикистон ва Россия терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.
Жамоамиз таркибида Файзали Сардоров тўртта, Идрис Ёров, Дилшод Саломов ва Бахтиёр Солиев иккитадан гол уришга эришди.
Бугун, 8 ноябр куни Тожикистон ва Россия футзал терма жамоалари Душанбе шаҳрида иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказади.