Завқи Завқизода ва Доминик Фавр Тожикистонда “яшил” иқтисодиётни ривожлантириш стратегиясининг амалга оширилишини муҳокама қилдилар

Кеча, 8 ноябр куни Тожикистон Республикаси Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазири Завқи Завқизода Жаҳон банки гуруҳининг Тожикистон, Швейцария, Полша, Сербия, Озарбайжон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Туркманистон давлатлари бўйича ижрочи директори Доминик Фавр билан учрашди.
Учрашув давомида З. Завқизода Доминик Фаврни Жаҳон банки гуруҳи ижрочи директори лавозимига тайинлангани билан табриклаб, муваффақиятлар тилади.
Қайд этилишича, Тожикистон Республикаси Жаҳон банкининг кўмагини миллий иқтисодиётни ривожлантириш бўйича ишончли ҳамкор сифатида билади.
Учрашувда З. Завқизода мамлакатимизнинг макроиқтисодий кўрсаткичлари, бугунги глобал ва энергетик инқирозлар ва иқлим ўзгаришининг салбий оқибатлари таъсирида Тожикистон Республикасида Барқарор ривожланиш мақсадларининг амалга оширилиши ҳақида маълумот берди.
Учрашув якунида томонлар юқорида қайд этилган масалаларни амалга оширишга тайёр эканликларини билдирдилар.