Мисрда топилган қадимий тош туннель тўғрисида маълумот берилди

Миср Туризм ва қадимий ашёлар вазирлиги маълум қилишича, мамлакат шимолидаги Искандария қирғоқ шаҳрида 13 метр чуқурликда тош туннель, иккита алебастр бош ва бир нечта лойдан ясалган идишлар топилган.
“Sinhua” агентлиги хабарига кўра, мазкур топилма Миср-Доминикан археологик гуруҳи томонидан милоддан аввалги 280-270 йилларда фиръавн Птолемей II Филадельф томонидан асос солинган Тапосирис Магна қишлоғидаги ибодатхонада топилган.
Узунлиги 1305 метр ва баландлиги 2 метрни ташкил этадиган туннел археологик тадқиқотлар давомида унинг бир қисми Ўрта ер денгизида сув остида қолгани аниқланган. Мутахассис Муҳаммад Мустафонинг айтишича, Искандариядаги қадимий артефактларнинг сув босишига зилзилалар ва иқлим ўзгариши сабаб бўлган.
ЎзА