Миллат пешвоси, муҳтарам Эмомали Раҳмон бунёдкорлик ишларининг бориши билан танишиш мақсадида Ваҳдат шаҳрига ташриф буюрди

10 ноябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон бунёдкорлик ишларининг бориши билан танишиш ва бир қатор турли ижтимоий-иқтисодий иншоотларнинг очилиш маросимида иштирок этиш мақсадида Ваҳдат шаҳрига ташриф буюрди.
Давлат раҳбари муҳтарам Эмомали Раҳмон дастлаб Тожикистон Халқ демократик партиясининг Ваҳдат шаҳридаги Ижроия қўмитаси биносини фойдаланишга топшириб, унда яратилган шароитлар билан танишди.
Тожикистон Халқ демократик партиясининг Ваҳдат шаҳридаги Ижроия қўмитаси биноси 4 қават ва ертўладан иборат бўлиб, Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги шарафига юқори сифатли ва замон талабларига мувофиқ қурилган.
Бинонинг биринчи қаватида иш кабинетлари ва архив бўлимидан ташқари замонавий кутубхона ҳам қурилган.
Иншоотнинг иккинчи ва учинчи қаватларида мутахассислар учун зарур хизмат кўрсатиш шароитларига эга 9та иш кабинети мавжуд.
100 ўринли кенг конференция зали бинонинг тўртинчи қаватида жойлашган бўлиб, турли тадбирлар учун мўлжалланган.