Миллат пешвоси, муҳтарам Эмомали Раҳмон Ваҳдат шаҳрида 3-ўрта умумтаълим муассасасининг янги биносини фойдаланишга топширди
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Ваҳдат шаҳрида 3-ўрта умумтаълим муассасасининг янги биносини фойдаланишга топширди.
Янги ўқув биноси 3 қаватдан иборат бўлиб, маҳаллий тадбиркор, мактабнинг собиқ битирувчиси Евгений Мулоқандов томонидан Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг маориф сиёсатини қўллаб-қувватлаш доирасида давлат мустақиллигининг 35 йиллигини нишонлаш шарафига қурилган.
Янги ташкил этилган таълим муассасасида 720 нафар ўқувчи икки сменада таҳсил олади. Янги таълим муассасасида 13та синфхона, ахборот технологиялари, меҳнат таълими, ўқитувчилар учун иш кабинетлари ва бошқа ёрдамчи хоналар мавжуд.
Таълим муассасасида ўқув жараёни тожик ва рус тилларида олиб борилади, унда жами 80 нафар тажрибали ўқитувчилар ёш авлодаг таълим-тарбия беради.
Давлатимиз раҳбари муҳтарам Эмомали Раҳмон янги таълим муассасасида ўқувчиларнинг таълими учун яратилган замонавий шароитлари билан танишгач, Вахдат шаҳридаги 3- ўрта умумтаълим муассасасининг янги ёрдамчи иншооти лойиҳаси билан танишди.
Маълум қилишларича, маҳаллий тадбиркор ўқувчилар учун кутубхона, ошхона, спорт майдончаси ва залини қуришни режалаштирган.
Лойиҳа асосида 400 квадрат метр майдонда таълим муассасасининг ҳар бири 200 ўринли бўлган кутубхонаси ва ошхонаси қурилади.
Мамлакат Президенти муҳатарм Эмомали Раҳмон қурилаётган янги иншоот лойиҳаси билан танишиш чоғида маҳаллий тадбиркорга Тожикистон Республикаси ҳукумати томонидан олиб борилаётган сиёсатни қўллаб-қувватлагани, кадрлар тайёрлаш учун замонавий шароитлар яратиш мақсадида мамлакат илм-фани ва таълимини ривожлантиришга ҳисса қўшгани учун миннатдорлик билдирди.