Тожикистон ва Туркманистон икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва кенгайтириш жараёнидан мамнунлигини билдирди
10 ноябр куни Туркманистон вазирлар маҳкамаси раиси ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов Ашхобод шаҳрида Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Содиқ Эмомини қабул қилди.
Дўстона руҳда ўтган учрашувда томонлар икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва кенгайтириш жараёнидан мамнунлик билдириб, юқори даражадаги қўшма тадбирларни ҳисобга олган ҳолда уларнинг мазмунини бойитиш бўйича ўзаро саъй-ҳаракатлар зарурлигини таъкидладилар.
28-октябр куни Тожикистон Республикасининг Туркманистондаги элчиси Фаррух Шарифзода Туркманистон маданият вазири Атагелди Шамурадов билан учрашганди. Суҳбат чоғида Тожикистон ва Туркманистон ўртасидаги маданият ва санъат соҳасидаги ҳамкорлик ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Хусусан, Туркманистонда Тожикистон маданияти кунларини ўтказиш, маданий алоқаларни янада мустаҳкамлаш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилганди.