Тожикистон ва Эрон туризмни ривожлантиришда ҳамкорлик қилади

Бугун, 10 ноябр куни пойтахтдаги “Ҳаят Реженcй” меҳмонхонасида Тожикистон ва Эрон Ислом Республикасининг юқори мартабали делегациялари иштирокида Тожикистон-Эрон туризмини ривожлантириш бўйича техник комиссиясининг учинчи йиғилиши бўлиб ўтди.
“Овози тожик” радиоси мухбири Дилноза Aбдумаликнинг хабар беришича, анжуманда иштирокчилар туризм ва икки томонлама муносабатлардаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, алоқаларни кенгайтиришнинг янги йўлларини излаш ва уларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш масалаларини муҳокама қилган.
Тожикистон ва Эрон ўртасидаги маданий ҳамкорлик тарихий илдизларга эга экани таъкидланди. Тили ва маданияти бир бўлган бу икки давлат ўртасида ажралмас тарихий ришталар мавжуд.
Конференция якунида икки томонлама ҳамкорликни амалга ошириш мақсадида Қўшма техник комиссиянинг учинчи йиғилиши баённомаси ҳамда сайёҳлик компаниялари ўртасида ўзаро англашув меморандумлари имзоланди.