Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонга ҳамдардлик билдирди
Бугун Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Туркия Республикаси Президенти, муҳтарам Ражаб Тоййиб Эрдўғонга ҳамдардлик мактубини йўллади.
Мактубда:
“Жаноби Олийлари
Истанбулнинг Истиқлол хиёбонида содир бўлган портлаш оқибатида кўп сонда инсоннинг ҳалок бўлгани ва жароҳатлангани ҳақидаги хабар чуқур қайғуга сабаб бўлди.
Сизга, дўст Туркия халқига, ушбу террорчилик ҳаракати қурбонларининг яқинларига самимий ҳамдардлик билдираман, барча жабрланганларнинг тўлиқ соғайиб кетишини тилайман”.