Давлат раҳбари Эмомали Раҳмон Деваштич ноҳиясида ичимлик суви тармоғини фойдаланишга топширди
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси Эмомали Раҳмон Суғд вилоятининг шаҳар ва ноҳияларига амалий ташрифининг иккинчи куни Деваштич ноҳияси Ғазантарак қишлоғида ичимлик суви тармоғини фойдаланишга топширди.
Маълум қилинишича, 9 минг кишига ичимлик суви линияси лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган. Натижада Ғазантаракнинг 6 қишлоғидаги 1910 хонадон тоза ичимлик суви билан таъминланди.
Таъкидлаш жоизки, мазкур лойиҳа Тожикистон Республикаси ҳукумати ва “ИФАД” халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан бир йил давомида 2 миллион 860 минг сомоний қийматида амалга оширилди.
Йиллар аввал тоза ичимлик суви билан таъминлаш Ғазантарак қишлоғи аҳолисининг муаммоларидан бири ҳисобланарди. Иккита вертикал қудуқ қазилиб, диаметри 50 миллиметрдан 160 миллиметргача бўлган қувурлар ётқизилиб, 18 километр узунликдаги аҳоли ичимлик суви билан таъминланди. Мамлакатимиз ҳукуматининг бу хайрли ташаббуси аҳолига қувонч ва миннатдорчилик сабаб бўлди.
Муҳтарам юртбошимиз Эмомали Раҳмон мазкур қишлоқда мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши Республика ҳукуматининг аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасидаги амалий чора-тадбирларидан бири бўлиб, мамлакатимизнинг муҳим ижтимоий-соғломлаштириш масалаларидан бири сифатида қаралаётганини алоҳида таъкидлади.