Берлин ва Дубайда Конституция куни ва Тожикистон Олий Кенгашининг 16-сессиясининг 30 йиллиги нишонланди

Берлинда Тожикистон Республикаси элчихонасида Конституция куни, Олий Кенгаш 16-сессиясининг 30 йиллиги, Тожикистон Республикаси Президенти куни ва Давлат байроғи куни муносабати билан тантанали анжуман бўлиб ўтди. Тожикистоннинг Германиядаги элчиси Эмомудин Сатторов ўз нутқи чоғида йиғилганларни ушбу улуғ байрам билан табриклаб, Тожикистоннинг мустақиллик даврида эришган ютуқлари ҳамда Тинчлик ва миллий бмрлмк асосчиси – Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг ролини таъкидлади.
Анжуманда Тожикистон Республикаси эришган ютуқларга бағишланган ҳужжатли фильм намойиш этилди.
Шунингдек, 11-ноябр куни Тожикистон Республикасининг Бирлашган Араб Амирликларидаги элчихонаси ва Тожикистон Республикасининг Дубай шаҳридаги Бош консуллиги ташаббуси билан шу ерда истиқомат қилаётган кенг доирадаги ватандошларимиз иштирокида байрам анжумани бўлиб ўтди.
Анжуман давомида меҳмонлар эътиборига расмлар ва хужжатли филм намойиш этилди.