Дамашқда Тожикистон фуқароларини ватанига қайтариш масалалари муҳокама қилинди

13 ноябр куни Дамашқ шаҳрида Тожикистон Республикасининг Қувайт Давлатига амалий ташрифи доирасида Зубайдулло Зубайдзода Сурия Араб Республикаси ички ишлар вазири Муҳаммад Холид Раҳмун билан учрашди.
Учрашувда Тожикистон фуқароларини ўз ватанларига қайтариш, халқаро терроризмга қарши курашда икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва икки давлатнинг тармоқ тузилмалари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди, шунингдек, мамлакат хавфсизлиги ҳолати юзасидан фикр алмашилди.
2022-йил 25-июл куни Миллат пешвосининг бевосита топшириғига биноан 146 нафар Тожикистон фуқароси Суриядан тўғридан-тўғри чартер рейс орқали ўз ватанига қайтарилди.
Шундан 42 нафари аёллар, 104 нафари болалардир.
Мазкур акциядан кўзланган асосий мақсад тожикистонлик болаларни қашшоқликдан озод қилиш, уларни муҳожирлик юртидан қайтариш ва мамлакатда тинч ҳаёт кечиришларига имкон беришдир.
Таъкидлаш жоизки, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг кўрсатмаларига кўра, уларни асраб-авайлаш ва тинч ҳаётга қайтариш бўйича барча чора-тадбирлар кўрилмоқда, Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда бошқа тегишли муассасалар яқин кунларда Суриядан қолган Тожикистон фуқароларини тўлиқ ватанига қайтаришга ҳаракат қилмоқда.