Давлат рабари Олий Кенгаши тарихий 16 сессиясининг 30-йиллигига бағишланган тантанали тадбирда иштирок этди ва нутқ сўзлади

Кеча, 16 ноябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Суғд вилоятининг Бобожон Ғафуров ноҳиясида Тожикистон Республикаси Олий Кенгаши тарихий 16 сессиясининг 30-йиллигига бағишланган тантанали тадбирда иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Саидхўжа Урунхўжаев номли Арбоб қасрида ўтган танатнали тадбирда Тожикистон Республикаси Олий Кеншаши 16-сессияси депутатлари, Ҳукумат аъзолари, Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Миллий мажлиси аъзолари ва Намояндалар мажлиси депутатлари, вилоят фаоллари ва меҳмонлар иштирок этишди.
Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон барча иштирокчилар ва мамлакат аҳолисини Конституцион хокимиятни қайта тиклаш, тинчлигу барқарорлик, миллий бирлик, тожиклар мустақил давлатини бунёд этиш ва бугунги ютуқларга эришишда тарихий рол ўйнаган 16-сессиянинг 30 йиллиги муносабати билан самимий табрик ва муборакбод этди.
Тантанали тадбир якунида ранг-баранг концерт дастури бўлиб ўтди.