Москва шаҳрида Тожикистон Республикаси Олий Кенгашининг тарихий 16-сессиясининг 30 йиллиги ва давлат байроғи куни муносабати билан тантанали йиғилиш бўлиб ўтди
Москва шаҳрида Тожикистон Республикаси Президенти айёми, Тожикистон Республикаси Олий Кенгашининг тарихий 16-сессиясининг 30 йиллиги ва давлат байроғи куни муносабати билан Россиядаги тожик диаспораси раҳбарлари ва фаоллари иштирокида тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.
Тожикистоннинг Россиядаги элчиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода ўз нутқида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Тожикистон давлатчилиги тинчлиги, барқарорлигини таъминлаш ва Тожикистонни янада ривожлантиришдаги ролини алоҳида қайд этди.
Ўз навбатида, тадбир иштирокчилари Тожикистоннинг мустақиллик йилларидаги тараққиётини юқори баҳолаб, мамлакат ҳаётининг турли жабҳаларидаги ютуқлар бўйича ўз фикр ва таклифларини билдирдилар.