Сирожиддин Муҳриддин Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирларининг учрашувида иштирок этди
17 ноябр куни Самарқанд шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари ва Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирларининг 18-учрашуви бўлиб ўтди, унда Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сирожиддин Мухриддин иштирок етди. Бу ҳақда » Ховар » ТМАА Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазирлигига таяниб хабар бермоқда.
Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи вазирлари икки минтақа ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, сув-энергетика, хавфсизлик, терроризм ва экстремизм, иқлим ўзгаришига қарши курашиш, минтақавий ҳамкорлик соҳаларидаги муносабатларнинг бугунги ҳолати ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилиб, халқаро мавзуларда фикр алмашдилар.
Шунингдек, Марказий Осиё мамлакатлари ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик воситалари доирасидаги муносабатларнинг истиқболлари ва томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан амалий суҳбат бўлиб ўтди.