Тожикистон ва Европа Иттифоқи Афғонистондаги хавфсизлик билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилди

28 ноябр куни Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин Европа Иттифоқининг Афғонистон бўйича махсус вакили Томас Никлассонни қабул қилди.
Афғонистондаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият, халқаро терроризм ва экстремизмга қарши кураш йўлида томонларнинг ҳамкорлиги масалалари самарали муҳокама қилинди.
Шунингдек, Тожикистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ўртасидаги сиёсий, иқтисодий, гуманитар соҳалардаги икки томонлама муносабатлар ва минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан фикр алмашилди.
Маъруза давомида Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин ушбу восита доирасида мамлакатнинг кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва барқарор ривожланишга оид қарашларини билдирди.