Тожикистонлик спортчилар сузиш бўйича Қозоғистон очиқ кубогида 19 медал қўлга киритдилар

Олмаота шаҳрида сузиш бўйича “мастерлар” ўртасида Қозоғистон Республикасининг бешинчи очиқ кубоги мусобақаси бўлиб ўтди ва унда тожикистонлик спортчилар 19 та медални қўлга киритди.
Тожикистон терма жамоасини уч нафар аъзо – 69 ёшгача бўлган фахрий сузувчилар ўртасида Аҳмаджон Умаров, 50 ёшгача бўлган сузувчилар ўртасида Шуҳрат Гадоев ва 24 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида Екатерина Бардачева ҳимоя қилди.
Мусобақалар сузишнинг беш тури бўйича ўтказилган бўлиб, спорт усталари ўртасида Аҳмаджон Умаров тўртта олтин ва кумуш медални қўлга киритди.
Шуҳрат Гадоев 54 ёшгача бўлган иштирокчилар ўртасида 7 та медал, шу жумладан 3 та олтин медални қўлга киритди.
Екатерина Бардачева учта олтин ва битта кумуш медални қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур спорт усталари пойтахтимиздаги 4-сонли олимпия захиралари махсус спорт мактабида сузиш бўйича машғулотлар олиб боришмоқда.