Мастчоҳ ноҳиясида фавқулодда вазиятлар бўйича ўқув-машғулотлари ўтказилмоқда

Жорий йилнинг 28-ноябр куни Сўғд вилоятининг Мастчоҳ ноҳиясида “Вилоят раҳбарияти, комиссияси, фуқаролик қўшинлари куч ва воситаларининг фаолияти” мавзусида вилоят куч ва воситаларининг тайёргарлиги ҳолати ўрганилиб, фуқаро муҳофазаси бўйича комплекс ўқув машғулотлари ўтказилди.
Мазкур ўқув машғулоти фавқулодда вазиятлар ва фуқаролик мудофааси қўмитаси раисининг буйруғи асосида фуқаро муҳофазаси, фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш, уларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш бўйича 2022-йилга мўлжалланган асосий чора-тадбирлар режасини амалга ошириш мақсадида ўтказилди.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад – фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш ва аҳолини муҳофаза қилишнинг йўл ва усулларини такомиллаштириш, табиий офатлар ёки техноген авариялар содир бўлган тақдирда ноҳия раҳбарияти, мутасаддилари ва кучларининг билим ва амалий кўникмаларини оширишдан иборат.
Айни пайтда Сўғд вилоятининг Мастчоҳ туманида комплекс ўрганиш ва ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.