Тожикистон ва Қирғизистон 17,66 км узунликдаги давлат чегара чизиғини кесиб ўтиш лойиҳасини таҳрирлаш ишларини якунлади

Томонлар эришилган келишувга асосан 1-6 декабр кунлари Баткент шаҳрида Тожикистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ҳукумат делегациялари топографик ишчи гуруҳларининг Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.
“Учрашув чоғида томонлар 17,66 км масофадаги давлат чегараси чизиғини кесиб ўтишнинг лойиҳа тавсифини амалга оширди ва ишларни давом эттириш мақсадида 2023-йилга мўлжалланган учрашувлар жадвалини келишиб олдилар”, — дейилади Тожикистон ТИВ хабарида.
Учрашув дўстлик ва ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитида ўтди.
Навбатдаги йиғилиш Тожикистон Республикасида бўлиб ўтади.