Ӯзбек киносининг 48 та нодир намунаси Озарбойжон кино фонида сақланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги ва Озарбойжон Республикаси Маданият вазирлиги ташаббуси билан жорий йилнинг 7-10 декабрь кунлари Боку шахрида Ўзбек киноси кунлари бўлиб ўтмоқда, деб хабар берди « Овози тоҷик» радиоси ӯзбек бӯлими муҳаррири Дурдона Расулова, Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги Бадиий кенгаши аъзоси Рустам Жабборовга таяниб.
Ӯзбекистон Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов рахбарлигидаги ҳайъат таркибидан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Лола Элтоева, кинорежиссерлар Элдор Мамедов, Дилмурод Масаидов, киножурналистлар Феруза Нодирова, Шоира Рауфбоева ва бошқалар ўрин олган. 7- ноябрь куни ўзбек киноижодкорлари Озарбойжон миллий кино фондига ташриф буюришди.
Кино фонди рахбари Жамила Гулиев икки мамлакат кино фондига усталари ҳамкорлиги узоқ тарихга эга эканлиги, сўнгги йилларда бу ҳамкорлик тобора ривожланиб бораётганини қайд этди.
Учрашувда Фирдавс Абдухолиқов Озарбойжон миллий кино фонди раҳбарига «Ўзбекистон кино санъати» китоб-альбомини тақдим этди.
Кино фонди раҳбари фонд архивида сақланаётган ноёб фотосуратларни кўрсатди. Улар орасида ўзбек киноси тарихидан ҳикоя қилувчи суратларнинг кўплиги эътиборни тортди. Жамила Гулиевнинг айтишича фондда ўзбек киносининг 48 та нодир намунаси сақланмоқда.
Бу ерда кинорежиссёр Ёлқин Тўйчиев суратга олган «Фариданинг 2000 қўшиғи» фильми намойиш қилинди.
Кино кунлари доирасида озарбойжонлик кино мухлисларига «Азалий дўстлик ва қардошлик», «Аёл қисмати», ,»Барон 2: Соғинч», «Мақсуд Шайхзода» сингари бадиий ва ҳужжатли фильмлар намойиш этилиши кутилмоқда.