Тожикистон делегацияси Парижда ер ости сувлари бўйича БМТ-сув конференциясида иштирок этмоқда

7-8 декабр кунлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО)нинг Франция Республикаси Париж шаҳридаги бош қароргоҳида Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири, ЮНЕСКО бўйича Миллий комиссия раиси Сирожиддин Муҳриддин бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси БМТ -Ерости сувлари бўйича саммити иштирок этди. Бу ҳақда Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазирлигидан «Ховар»га хабар берилди.
Саммитнинг биринчи кунида БМТ-сув институти раиси Жилбекр Унгбо сўзга чиқиш, кейин нутқ сўзлаш навбатини Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазирига берди.
Сирожиддин Муҳриддин ўз нутқида Тожикистоннинг сув билан боғлиқ халқаро ташаббуслари, жорий йил июн ойида «Душанбе сув жараёни» доирасида ўтказилган «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн муносабати билан Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган иккинчи конференция натижалари ва Бирлашган Миллатлар ташкилотининг 2023 йилдаги сув конференциясига тайёргарлик ишлари ҳақида маълумот берди.
Таъкидлаш жоизки, ушбу саммит ва унинг доирасидаги тадбирларда дунёнинг 120 дан ортиқ мамлакатлари ва ташкилотлари вакиллари, шу жумладан 3700 нафардан ортиқ юқори мартабали маърузачилар иштирок этди.