Тожикистон Бош вазири ўринбосари Ашт ноҳиясидаги қурилиш ишларининг бориши билан танишди

Бош вазир ўринбосари ҳудуддаги фермерларни пахта йиғим-терими режасини ошиб бажаргани билан табриклади.
Шўролар даврида пахта майдонининг гектаридан 17-18 сентнер ҳосил олинган бўлса, ноҳия аҳолиси бу кўрсаткични 29,1 сентнерга оширгани қайд этилди. Таъкидлаш жоизки, бундай юқори маҳсулдорлик бугунги кунгача республиканинг бирон бир шаҳар ва ноҳиясида қайд этилмаган. Ноҳиянинг меҳнаткаш аҳолиси кўзланган ҳосилни олиш учун ҳар бир қарич ердан фидокорона меҳнат билан оқилона фойдаланмоқда.
Шундан сўнг мамлакат Бош вазири ўинбосари Сулаймон Зиёзода вилоят раисининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Зариф Мирдадо, Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги мелиорация ва ирригация агентлиги директори Холмурод Раҳмон ва Ашт ноҳияси раиси Шуҳрат Муҳаммадзода билан биргаликда АНС 1, 2 насос стансиялари фаолиятини кўздан кечирди.
Бош вазир ўринбосари Шобода қишлоқ жамоатида пайпоқ ишлаб чиқариш сехи ва пахта толасини қайта ишлаш корхонасини ташкил этиш борасидаги ишларнинг бориши билан ҳам танишди.