Пахта етиштиришда етакчилик қилиш учун Суғд вилоятининг 7 ноҳиясига 7 та енгил юк автомобили тақдим этилди

Сўғд вилоятида 9 декабр куни пахта тайёрлаш режаси 100,1 фоизга бажарилди. Шу муносабат билан жорий йилнинг 10 декабр куни Хўжанд шаҳар спорт саройида пахта топшириш акциясига якун ясаш ва вилоят пахта етиштирувчи ноҳиялар фермерларини муносиб тақдирлашга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Ашт, Мастчоҳ, Бобожон Ғофуров, Жаббор Расулов, Спитамен, Конибодом, Зафаробод ноҳияларига 7 та хизмат автомашиналари тантанали равишда топширилди.
Тадбирда мамлакатимиз Бош вазири ўринбосари Сулаймон Зиёзода, Суғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзода, шаҳар ва ноҳиялар ҳокимлари, ташкилот ва идоралар ходимлари иштирок этди.
Вилоят раҳбари мамлакатимиз Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Тожикистон Республикаси Олий Мажлисига ўзининг навбатдаги Мурожаатномасида мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудудининг иқлим шароити ва ишлаб чиқариш имкониятлари билан боғлиқ ҳолда ишлаб чиқариш имкониятларини тизимли равишда оширишни таъкидлади.