Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Швейцария Конфедерацияси Президенти Игнасио Кассисга табрик йўллади

Бугун Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, муҳтарам Эмомали Раҳмон Швейцария Конфедерацияси Президенти Муҳтарам Игнасио Кассисга табрикнома йўллади, унда шундай дейилган:
«Жаноби Олийлари,
Тожикистон Республикаси ва Швейцария Конфедерацияси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан самимий табрикларимизни қабул қилинг.
Ўтган давр мобайнида томонларнинг кўп қиррали муносабатлари изчил ривожланиб бораётгани, бугунги кунда улар манфаатли ва конструктив ҳамкорликнинг турли йўналишларини кенг қамраб олганидан мамнун бўлишга асос бўлади.
Тожикистон Швейцарияни Европа йўналишидаги ишончли ҳамкорларидан бири деб билади ва барқарор ривожланиш босқичида турган икки давлат ўртасидаги шериклик муносабатларининг келажагига ижобий қарайди.
Биз ушбу муносабатларни ўзаро манфаатли барча соҳаларда самарали ривожлантиришдан доимо қайғурамиз ва биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан уларни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш жараёнига янги суръат беришга тайёрмиз.
Фурсатдан фойдаланиб, Сиз, жаноб Президентга, мустаҳкам соғлиқ ва муваффақиятлар, тинчлик ва барқарорлик, дўст Швейцария Конфедерацияси халқига эса тобора юксалиш ва фаровонлик тилайман.»