Дунё бўйича ўртача иш ҳақи камайган
2022 йилнинг биринчи ярмида дунёда реал ойлик иш ҳақи кескин пасайгани айтилмоқда. Яқинда Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) дунёда ўртача иш ҳақи бўйича таҳлилий мақоласини эълон қилди. Мақола ҳисобот кўринишида бўлиб, барча мамлакатларда маошлар пасайиши кузатилаётганига эътибор қаратган.
ХМТ мутахассислари бу пасайишни инфляция, COVID-19 пандемиясининг оқибатлари ва жаҳон иқтисодиётининг секинлашуви, жумладан, Украинадаги уруш ва энергетика инқирози билан изоҳламоқда.
Ҳисоб-китобларга қараганда, глобал ўртача иш ҳақи реал кўринишда 0,9 фоизга камайган. ХМТ 2008 йилдан буён ушбу мавзу бўйича ҳисобот қилиб келади. Мазкур пасайиш шу давр ичида илк бор қайд этилмоқда.
Умумий тушиш иш ҳақининг ўсиши бошқа кўплаб мамлакатларга қараганда юқори бўлган Хитойни ҳисобга олмаганда, худди шу даврда глобал реал иш ҳақининг пасайиши 1,4 фоизга баҳоланмоқда. Ҳисоботда келтирилишича, барча ходимларнинг қарийб 60 фоизини ташкил этувчи G20 мамлакатлари орасида реал иш ҳақи 2022 йилнинг биринчи ярмида 2,2 фоизга камайган. Ривожланаётган мамлакатларда иш ҳақи ўсиши секинлашган, аммо 0,8 фоизда ижобий бўлиб қолди. Реал иш ҳақининг пасайиши давом этаётган COVID-19 пандемияси, Украинадаги уруш ва йирик мамлакатларда, шу жумладан, Америка Қўшма Штатларида бандлик таркибидаги ўзгаришлар фонида юз берди, дейилади ҳисоботда. АҚШда пандемия даврида ишини йўқотган ва шу сабабли даромадидан айрилганларнинг аксарияти кам маош оладиган ишчилар бўлган. Юқори маошли ходимлар эса ўз иш ўринларини сақлаб қолган. Ушбу таъсир натижасида G20нинг айрим ривожланган мамлакатларида ўртача иш ҳақи 2020 йилда 1,7 фоизга кўтарилди, бу кўп йиллар давомидаги энг юқори кўрсаткич экани айтилмоқда. Прогнозларнинг пасайиши “Ҳозирги ноаниқлик шароитида юз бермоқда, дея таъкидлайди ҳисобот муаллифлари.
Халқаро валюта жамғармаси 2022 йилда глобал иқтисодий ўсиш прогнозини апрелдаги 3,6 фоиздан июлдаги 3,2 фоизга туширса ажаб эмас, дейилади ҳисоботда. Натижада 2023 йилда глобал иқтисодий ўсиш 2-2,7 фоизга секинлашади ва кўплаб мамлакатлар рецессияга дуч келиши мумкин. Бу каби салбий ўзгаришлар фонида кўпгина ишчилар ва уларнинг оилаларининг турмуш даражаси пасайиш эҳтимоли бор.
ХМТ прогнозларига кўра, 2022 йил охирига келиб глобал инфляция 8,8 фоизни ташкил этади. 2023 йилда бу кўрсаткич 6,5 фоизга, 2024 йилда эса 4,1 фоизга камаяди. «Агар иш ҳақи ва меҳнат даромадининг бошқа шакллари инфляцияга мослаштирилмаса, кўплаб ишчилар ва уларнинг оилаларининг турмуш даражаси пасайиб кетиши мумкин», дейилади ҳисоботда.
Барқарор ривожланиш мақсадлари «Соғлиқни сақлаш соҳасидаги инқироз ва Украинадаги уруш дунё иқтисодий ривожланиши учун ноқулай замин яратди,» деб таъкидлайди ХМТ ҳисоботи муаллифлари. «Аммо, ҳатто шундай шароитларда ҳам, соғлиқни сақлашни ривожлантириш учун ресурсларни сафарбар қилишда давом этиш жуда муҳим. Зеро, бу саъй-ҳаракатлар сайёрамиздаги ўта қашшоқликка барҳам бериш ва дунё аҳолисининг ҳар бири ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун тенг имкониятлар яратишга қаратилган”, дейди мутахассислар.
УзА