Женевада Тожикистоннинг сув ва иқлим ўзгариши бўйича халқаро ташаббуслари тақдим этилди

2022-йилнинг 12-14-декабр кунлари Швейцариянинг Женева шаҳрида Тожикистон Республикаси Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазири ўринбосари бошчилигидаги делегация Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан биргаликда Швейцария ҳукумати томонидан ташкил этилган “тараққиёт йўлида самарали ҳамкорлик саммит 2022”да иштирок этди. Бу ҳақда Иқтисодий тараққиёт ва савдо вазирлиги “Овози тожик” радиосига маълум қилди.
Саммитни Швейцария Конфедерацияси Президентлари Игнасио Кассис, Молдова Республикасидан Мария Санду хоним, Руанда Республикасидан Пол Кагаме ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ўринбосари Амина Моҳамед хонимлар кириш сўзи билан очдилар.
Маъруза давомида Тожикистон делегацияси раҳбари мамлакатнинг халқаро ташаббуслари, жумладан “Сув барқарор ривожланиш учун 2018-2028” Ҳаракатлар ўн йиллиги, 2025-йилнинг “Халқаро музликларни ҳимоя қилиш йили” деб эълон қилиниши, Барқарор ривожланиш мақсадларини самарали амалга ошириш ҳақида сўз юритди.
Шу билан бирга Абдураҳмонзода A.С. миллий ва минтақавий даражада устувор йўналишларни молиялаштириш муҳимлигини таъкидлаб, бу жараёнга ривожланиш бўйича ҳамкорлар ва халқаро ташкилотларни таклиф этди.
Ушбу Саммит доирасида атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши, яшил иқтисодиётни ривожлантириш, соғлиқни сақлаш, таълим ва фан, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, COVID-19дан кейин глобал иқтисодиётни тиклаш, гендер тенглиги, фуқаролик жамиятини ривожлантириш каби соҳаларда алоҳида сессиялар ўтказилади. Конференция якунлари бўйича “Тараққиёт бўйича самарали ҳамкорлик саммити-2022” декларацияси қабул қилинади.