Тожикистон ва Россиянинг Омск вилоятидан келган таълим соҳаси мутахассислари тажриба алмашади

Тожикистон Республикаси Маориф ва илм вазирлиги Россия Федерацияси Омск вилояти таълим вазирлиги билан биргаликда талабалар ва ўқитувчилар алмашинуви, бир-бирининг тажрибасини ўрганиш, ўзаро тажриба алмашиш йўналишидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва кенгайтириш мақсадида ҳамкорликда илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, олий касб-ҳунар таълими муассасалари яқинида технопарклар фаолиятини йўлга қўйиш, педагогик соҳада малакали мутахассислар тайёрлаш бўйича самарали чора-тадбирлар кўрмоқда. Бу ҳақда Маориф ва илм вазири Раҳим Саидзоданинг Россия Федерациясининг Омск вилояти губернатори Александр Бурков билан учрашуви чоғида баён қилинди, деб хабар берилди вазирлик матбуот марказидан.
Тожикистон Республикаси ва Омск вилояти олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик шартномалари имзолангани, улар доирасида Омск вилояти олий мактабларида 100 нафардан ортиқ Тожикистон Республикаси фуқаролари таҳсил олаётгани таъкидланди.
Икки давлат ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорлик 1995 йил 19-сентябрдан бошлаб Тожикистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида фан, техника, таълим, соғлиқни сақлаш, информатика, спорт ва туризм соҳаларида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим доирасида амалга оширилмоқда. Россия ва Тожикистонни анъанавий тарзда илиқ ва дўстона муносабатлар боғлаб туради, бу муносабатлар икки мамлакат халқларининг муштарак тарихи ва яқинлигига асосланади.