Суғд вилоятининг Истиқлол шаҳрида мис, қўрғошин ва кумушни қайта ишлаш заводи қурилади

Тожикистон Республикаси ҳукумати кўмагида Сўғд вилоятининг Истиқлол шаҳрида мис, қўрғошин ва кумушни қайта ишлаш корхонаси ташкил этилиб, бу ерда 150 нафаргача киши иш билан таъминланди.
Суғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзода 14 декабр куни Истиқлол шаҳрига амалий ташрифи чоғида янги корхона лойиҳаси билан танишди.
Маълум қилинишича, мис, қўрғошин ва кумушни қайта ишлаш заводи Тожикистон-Хитой кон-саноат компанияси томонидан қурилган бўлиб, унинг лойиҳаси аллақачон тўлиқ тайёрланган. Ушбу корхона қурилиш ишлари 2023-йилда бошланиб, бир ярим йил ичида 50 миллион АҚШ доллари миқдорида қуриб битказилади.