Миллат Пешвоси Эмомали Раҳмоннинг БМТ Бош Ассамблеяси резолюцияси қабул қилинганлиги муносабати билан йӯллаган табриги

Ҳурматли ватандошлар!
Кеча, 2022-йил 14-декабрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси сувга оид бешинчи ташаббусимизни махсус резолюцияни қабул қилиб, бир овоздан маъқуллади.
Ушбу резолюцияга кўра, биринчидан, 2025 йил Халқаро музликларни сақлаш йили деб эълон қилинди.
Иккинчидан, 2025-йил бошидан бошлаб ҳар йили 21-март Бутунжаҳон музликлар куни сифатида нишонланади.
Шунингдек, мазкур резолюцияга мувофиқ, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан ушбу ташкилот Бош котиби координациясида махсус мақсадли жамғарма, яъни музликларни муҳофаза қилиш бўйича халқаро махсус траст фонди ташкил этилади.
Тўртинчидан, 2025-йилда Душанбе шаҳрида музликларни ҳимоя қилиш масалаларига бағишланган юқори даражадаги халқаро конференция бўлиб ўтади.
Ўйлайманки, ушбу конференция доирасида музликларнинг тез эришини олдини олиш, музликларни муҳофаза қилиш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича зарур қўшма чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича стратегия, “йўл харитаси” ва бошқа зарур халқаро ҳужжатлар ишлаб чиқилади. Глобал ва минтақавий даражада тоза ичимлик сувининг асосий манбалари сифатида тасдиқланади.
Ҳаммага маълумки, глобал иқлим ўзгариши замонавий муаммолардан бири сифатида, энг аввало, музликлар, қор ва сув ресурслари ҳолатига салбий таъсир кўрсатмоқда. Мен халқаро ва минтақавий ташкилотлар минбарларида бу масалага бир неча бор урғу берганман.
Сайёрамиздаги ичимлик суви манбаларининг янада қисқариши ва йўқ қилиниши одамларни кўплаб ҳаётий, ижтимоий ва иқтисодий офатларга дучор қилишини жаҳон ҳамжамияти яхши билади.
Шу муносабат билан халқаро ҳамжамият ушбу глобал муаммоларни ҳал қилиш учун имкон қадар тезроқ зарур қўшма чора-тадбирлар ишлаб чиқиши ва амалга ошириши зарур.
Бизнинг ташаббусимиз халқаро ҳамжамият томонидан масъулиятни англаган ҳолда ҳар томонлама қўллаб-қувватланганидан хурсандмиз.
Шу сабабли, фурсатдан фойдаланиб, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида ташаббусимизни қўллаб-қувватлаган Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо барча давлатлар, унинг тузилмалари ва бошқа халқаро ва минтақавий ташкилотларга ўз номимдан самимий миннатдорлик билдираман. Тожикистон ҳукумати ва халқига раҳмат айтаман.
Ҳурматли ватандошлар!
Барчангизни ушбу тарихий ва муҳим воқеа, яъни сув ва иқлим мавзусидаги халқаро ташаббусларимизни ҳаётга татбиқ этишни давом эттирувчи Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг ўз вақтида қабул қилинган резолюцияси муносабати билан чин қалбимдан табриклайман.
Шубҳасиз, мазкур қарорнинг қабул қилиниши, яъни Тожикистоннинг бешинчи ташаббуси мамлакатимизнинг жаҳон майдонидаги обрў-эътибори янада юксалиб бораётганидан далолатдир.
Ишончим комилки, Тожикистон глобал сув ва иқлим муаммолари ва халқаро кун тартибидаги бошқа мавзуларни илгари суришда ташаббускор давлат бўлиб қолади.