Хоруғ шаҳрида пиёдалар кӯприги реставрациядан сўнг фойдаланишга топширилди

Жорий йилнинг 18-декабр куни Хоруғ шаҳри марказий бозорининг жорий йил май ойида ёнғин натижасида вайрон бўлган пиёдалар кўприги реконструкциядан сўнг фойдаланишга топширилди. Кўприкнинг узунлиги 100 метр, кенглиги 4 метр, юк оғирлиги эса 17 тоннани ташкил этади.
Қайд этилишича, май ойида Хоруғ шаҳри марказий бозорида содир бўлган ёнғин натижасида дарёнинг икки қирғоғини боғловчи пиёдалар кўприги вайрон бўлган ва у орқали одамлар ҳаракатлана олмай қолган.
“Мамлакат Президенти Эмомали Раҳмоннинг узлуксиз раҳнамолиги ва Тожикистон Республикаси Транспорт вазирлигининг кўмагида биз Миллат пешвосининг ушбу топшириғини ғурур билан ва белгиланган муддатда адо этишга муваффақ бўлдик. – деди вилоят раиси.