2023-йилда Тожикистон ва Хитой ўртасида ҳаво йўли очилади
2023 йилнинг биринчи олти ойида Тожикистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида ҳаво йўлини очиш лойиҳаси тўлиқ якунланади.
16 декабр куни “Тожикаэронавигация” бош директори ўринбосари ва Хитой делегацияси вакиллари иштирокида Тожикистон ва Хитой ўртасида ҳаво йўналишини очиш лойиҳасининг жорий ҳолатига бағишланган виртуал конференция бўлиб ўтди.
Анжуманда техник масалалар ва авиация ускуналарини ўрнатиш масалалари муҳокама қилиниб, икки томонидан амалга оширилган ишлар тақдим этилди.