“Қамароб” кони Тожикобод ноҳиялари бюджет тузилмаларини сифатли кўмир билан таъминлади
“Ангишти камароб” очиқ акциядорлик жамиятида жорий йилнинг ўтган даврида 60 минг тоннадан ортиқ кўмир қазиб олиниб, республика саноат корхоналари ва мамлакатимиз иқтисодиётига етказиб берилди.
“Камароб” кўмир кони Рашт ноҳиясидаги Қамароб дарасида 3500 метрдан ортиқ баландликда жойлашган.
Корхона раҳбарияти Тожикистон Республикаси Ҳукумати топшириғига асосан Лахш ноҳияси, эҳтиёжмандлар, етим болалар, ногиронларига 25 тонна, текин кўмир етказиб берди.
Камароб кўмирини аҳоли ихтиёрига етказиш мақсадида Рашт ноҳиясида учта, Лахш ноҳиясида битта кўмир сотиш шохобчаси ташкил этилди.