Тожикистон коррупцияга қарши курашда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишга тайёр
Тожикистон коррупцияга қарши курашда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишга тайёр. Бу фикрни Жидда шаҳрида бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг коррупцияга қарши кураш масалаларига бағишланган биринчи йиғилишида Давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Сулаймон Султонзода алоҳида таъкидлади.
Ушбу йиғилиш Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг коррупцияга қарши кураш органлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги Макка конвенциясини қабул қилиш мақсадида 20-21 декабр кунлари бўлиб ўтади.
Унда ташкилотга аъзо 50 дан ортиқ давлат вакиллари билан бир қаторда Тожикистоннинг Сулаймон Султонзода бошчилигидаги давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши кураш органлари ходимлари ҳам иштирок этмоқда.
Агентлик директори мамлакатнинг коррупцияга қарши сиёсати ҳақида гапириб, коррупцияга қарши кураш Тожикистон ички ва ташқи сиёсатининг ажралмас қисми эканлигини таъкидлади.