Тожикистон элчиси Россия Давлат думаси вакиллари билан учрашди
22 декабр куни Тожикистоннинг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзоданинг Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Давлат Думаси вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди.
Суҳбат чоғида икки мамлакат ўртасидаги анъанавий дўстона ва стратегик шериклик руҳида кенгайиб бораётган парламентлараро алоқалар муҳимлиги таъкидланди. Томонлар Тожикистон ва Россия ўртасидаги турли соҳалардаги муносабатларнинг кенг кўламли муҳим масалаларини, жумладан, иқтисодиёт, соғлиқни сақлаш, таълим ва фан, маданият, меҳнат миграцияси ва минтақалараро ҳамкорликни муҳокама қилдилар.
Томонлар икки давлат раҳбарларининг учрашувлари Тожикистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги ҳамкорликни мунтазам ривожлантириш жараёнига, шунингдек, икки томонлама муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга хизмат қилаётганидан мамнун бўлдилар.