Тожикистонда болалар ногиронлиги жараёни масаласи муҳокама қилинди
21 декабр куни Миллий кутубхонада бўлиб ўтган илмий-амалий конференция давомида Тожикистонда болалар ногиронлиги жараёни, ногирон болаларни янгича нуқтаи назардан тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш масаласи, жамиятнинг ушбу гуруҳини қўллаб-қувватлаш бўйича муаммолар ва ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Мазкур анжуман “Тожикистонда болалар ногиронлиги жараёни: вазият, ютуқлар, муаммолар ва истиқболлар” деб номланади. “Болалар ногиронлиги соҳасида шериклик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш” мавзусида ўтказилди.
Таъкидландики, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами, айниқса, етим ва ногирон болалар Тожикистон Республикаси ҳукуматининг ижтимоий сиёсатида муҳим ўринни эгаллайди. Аҳолининг ушбу ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари давлат ғамхўрлигида бўлиб, уларга пенсия тўлаш билан бирга республика қонунчилигида уларга берилган ҳуқуқ ва кафолатларни амалга оширишга, жумладан, ижтимоий соҳада реабилитацияни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.