ЮНEСКО Бош директори Одри Азуленинг Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонга табриги
Бугун ЮНEСКО Бош директори Одри Азуле хоним Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, муҳтарам Эмомали Раҳмонга табрик мактуби йўллади, унда, шундай, дейилади:
“Жаноби Олийлари,
Сизни ва Тожикистон Республикаси ҳукуматини 2022-йил 14-декабрда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2025-йилни “Халқаро музликларни ҳимоя қилиш йили” деб эълон қилиш тўғрисидаги резолюция қабул қилингани ва 2025 йилдан бошлаб 21-мартни Бутунжаҳон музликлар куни деб эълон қилингани билан табриклайман.
ЮНEСКО Тожикистоннинг ушбу резолюцияни илгари суришдаги фаол ролини олқишлайди. Ишончимиз комилки, ушбу резолюция музликларнинг гидрологик циклнинг бир қисми сифатидаги аҳамиятини ҳал қилишга ёрдам беради ва музликларнинг тез эриши ва қисқариши натижасида юзага келадиган муқаррар экологик, инсон саломатлиги ва сув хавфсизлиги муаммоларини ёритади. Бу биринчи марта 1965-1974 йилларда ЮНEСКОнинг Халқаро гидрология ўн йиллигида аниқланган эҳтиёждир.
Келгусида ЮНEСКО БМТнинг бошқа тегишли идоралари билан биргаликда Тожикистон ташаббуси билан эълон қилинган “Музликларни ҳимоя қилиш йили”ни нишонлашда иштирок этишдан мамнун бўлади. Ҳукуматлараро гидрологик дастуримиз орқали биз Марказий Осиёдаги қор ва музликларнинг таъсирини баҳолаш бўйича бир қанча лойиҳаларни амалга оширишга киришдик. Бу минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, билим алмашинуви ва мулоқотни кенгайтириш, олимлар ва маҳаллий муассасалар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган саъй-ҳаракатлардир. Ушбу муҳим ташаббусларни янада мустаҳкамлаш учун сиз билан ҳамкорлик қиламиз деган умиддамиз.
Мамлакатингизга ташриф буюришдан умидвор эканимни билдирар эканман, доимий ва самарали ҳамкорлигимиз учун самимий миннатдорлик билдираман.
Ҳурматимни қабул қилгайсиз, Жаноби Олийлари”.